Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 7
(1-48)

Ал-хосил. Бу оламнинг энг буюк бир дорихонасида Ҳакийми Азалийнинг қазо ва қадар мезони билан олинган ҳаётий моддалар ҳадсиз бир ҳикмат ва ниҳоясиз бир илм ва ҳар нарсани ўз ичида жамлаган бир ирода ила вужудга кела олади. Аксинча, булар "кўр, гаранг, ҳудудсиз, сел каби оқувчи унсурларнинг ва табиатларнинг ва сабабларнинг ишидир", деган бадбахт, "у ажиб тирёқ шишаларнинг қимирлаши натижасида ўзидан-ўзи пайдо бўлгандир", деган телба бир бемаъни, сархуш бир аҳмоқдан ҳам баттар аҳмоқдир. Ҳа, у куфр аҳмоқона, сархушона, девоналарча бир бемаъниликдир.

Иккинчи маҳол. Агар ҳар нарса Воҳиди Аҳад бўлган Қодийри Зулжалолга берилмаса, балки сабабларга берилса, оламнинг жуда кўп унсурлари ва сабаблари ҳар бир жонлининг вужудга келишига аралашмоғи лозим бўлади. Ҳолбуки, пашшадек бир кичик махлуқнинг вужудга келишида ҳам мукаммал интизом ила ғоят ҳассос бир мезон ва тўлиқ бир иттифоқ билан турли-туман ва бирбирига зид ва фарқли бўлган сабабларнинг бир ерга тўпланиши шунчалик очиқ бир маҳолдирки, пашшанинг қанотича шу-ури бўлган одам: "Бу маҳолдир, бўлиши мумкин эмас деяжакдир. Ҳа, бир пашшанинг кичкинагина жисми коинотнйнг жуда кўп унсурлари ва сабаблари билан алоқадордир. Балки бир хулосасидир.

Аудио мавжуд эмас