очиқча ихтилоф ва ҳарорсизликнинг сабаби бўлган фарқли қўллардан чиқмаганини, балки ғоят Қодийр ва ғоят Ҳакийм бўлган биргина қўлдан чиққанини аниқравшан кўрсатиб тургани ҳолда, ҳудудсиз ва жонсиз ва жоҳил, тажовузкор, шуурсиз, айқаш-уйқашлик ичида кўр, гаранг, табиий сабабларнинг қўлларига ҳадсиз имконат йўллари ичида ва тўпланиш ва қоришиш билан бу сабабларнинг кўрлиги, гаранглиги ортиб боргани ҳолда, у мунтазам ва ўлчамли ва ягона бир мавжудни уларга бериш юзта маҳол бўлган нарсани бирдан қабул этиш каби ақлдан узоқдир. Майли, бу маҳолдан қатъи назар, моддий сабабларнинг таъсирлари албатта мубошарат ва тамос ила бўлади. Ҳолбуки, бу табиий сабабларнинг тамослари жонли мавжудларнинг ташлари биландир. Ваҳоланки, моддий сабабларнинг қўллари етишмаган, тамос этолмаган у жонлининг ич кўриниши ташқи кўринишидан ўн марта янада мунтазам, янада латиф, санъат эътибори ила янада мукаммалдир. Моддий сабабларнинг қўллари ва ускуналари ёрдамида ҳеч қандай жиҳатла жойлашмаган, балки ҳатто ташига ҳам тамос этолмаган жажжигина жонзотлар, жажжигина ҳайвонлар санъат тарафидан энг катта махлуқлардан ҳам зиёда ажиб, яратилиш жиҳатидан мислсиз бир суратда бўлганлари ҳолда, юз карра кўр ва минг карра гарангларгина уларни жонсиз, жоҳил, дағал, йироқ, катта ва бир-бирига зид бўлган гаранг, кўр сабабларга беради.