Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 11
(1-48)

Агар сен вужудингдаги зарраларни Қодийри Азалийнинг қонуни билан ҳаракат этган кичик маъмурлари ва ёки лашкари ва ёки қадар қаламининг учлари ҳамда ҳар бир зарра бир нуқта эканини қабул қилмасанг, у пайт сенинг кўзингда ҳаракатланган ҳар бир заррага шундай бир кўз лозимдирки, сенинг бутун жасадингнинг хар тарафини кўриш билан бирга, муносабатдор бўлганинг бутун коинотни ҳам кўрадиган бир кўз ҳамда бутун сенинг ўтмиш ва келажак ва насл ва аслинг ва унсурларингнинг манбаъларини ва ризқингнинг маъданларини биладиган, танийдиган юзта доҳийнинг ақличалик бир ақл бермоқ лозим бўлади. Бу масалаларда заррачалик ақли бўлмаган сенинг кабиларнинг бир заррасига минг Афлотунчалик бир илм ва шуур бериш минг даража телба бир хурофотчиликдир...

Аудио мавжуд эмас