Агар бу ишлар Қодийри Азалийга берилмаса, бу моддий сабаблар пашшанинг вужуди ёнида шахсан ўзи ҳозир туриши, балки унинг кичкинагина жисмига кириши керак бўлади. Балки жисмининг кичик бир намунаси бўлган кўзидаги бир ҳужайрасига киришига тўғри келади. Чунки сабаб моддий бўлса, мусаббаботнинг ёнида ва ичида туриши лозим бўлади. Шундай ҳолда икки пашшанинг игна учидек бармоқлари ҳам жойлашмаган у ҳужайрачада олам рукнлари ва унсурлар ва табиатлар модда ҳолати билан унинг ичида туриб, уста каби ишлашларини тан олишга тўғри келади.
Хуллас, Сўфастоининг энг аблаҳлари ҳам бундай бир маслакдан уяладилар.
Учинчи маҳол.
Булган муқаррар қоидаси ила, "Бир мавжуднинг ваҳдати бўлса, албатта, бир воҳиддан, бир қўлдан содир бўла олади" Хусусан, у мавжуд ғоят мукаммал интизом ва ҳассос бир мезон ичида ва ҳар нарсани ўзида жам этгувчи бир ҳаётга мазҳар бўлса,