У идишлар адади элликдан зиёд, ҳар бирисидан алоҳида бир мезон билан моддалардан олинган, бундан ташқари, яна айри-айри миқдорда дорилардан ҳам бир қисм олинган. Ажабо, ҳеч қандай жиҳатда имкон ва эҳтимол бормики, шиша идишларга ғариб бир тасодиф ва ёки тўфонли бир ҳавонинг урилиши натижасида идишлар қимирлаб, фақат жонли маъжун ва ҳаётбахш тирёқ учунгина лозим бўлган миқдорлар оқиб тушсин?! Сўнгра у оқиб тушган миқдорлар бирбири билан аралашсинда, қўшилиб, у маъжунни ташкил этсинлар?! Ажабо, бундан ҳам хурофот, маҳол, ботил бир тахмин борми? Эшак икки карра эшак бўлса ва кейин у инсонга айланса., лекин ҳатто ўша ҳам "Бу фикрни қабул этмасман", дея қочажакдир.
Хуллас, бу мисолдан кўриндики, ҳар бир зиҳаёт албатта жонли бир маъжун бўлгани каби, ҳар бир ўсимлик ҳам дорилар қисмидан, кўп турли хил моддалар ичидан ғоят ҳассос бир ўлчов билан олинган моддалардан таркиб этилган ҳаётбахш бир тирёқ кабидир. Агар бу ишлар сабабларга, моддаларга юкланса ва "сабаблар ижод этди", дейилса, бу фикр худди дорихонадаги шишаларнинг қўзғалишидан маъжун вужудга келди, деган гапдек ақлдан юз даража узоқ, маҳол ва ботилдир.