Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 10
(1-48)

ИККИНЧИ МАСАЛА - "Ташаккала бинафсиҳи"цнр. Бу дегани - ўзидан-ўзи ташкил бўлади, деганидир. Мана шу жумланинг ҳам кўп маҳоллари бор.

Жуда кўп жиҳатдан ботилдир, маҳолдир. Намуна учун маҳоллардан учтасини баён қиламиз.

Биринчиси. Эй қайсар мункир! Сенинг манманлигинг сени шунчалик аҳмоқлаштирмишки, юз маҳолни бирдан қабул зтмоқликни бир хил деб ҳукм этмоқдасан. Чунки сен мавжудсан ва таркибсиз бир модда, жонсиз ва ўзгармас нарса эмассан. Балки доимо янгиланишда бўлиб, ғоят мунтазам бир ускуна ва хориқо доимо ўзгариб туришликда бир сарой кабисан. Сенинг вужудингда ҳар вақт зарралар ишламоқдалар. Сенинг вужудинг коинот ила, хусусан, ризқ мунocaбати билан, хусусан, боқийлик навъи эътиборидан алоқадор ва олишбериши бордир. Сенинг вужудингда ҳаракатланаётган зарралар у муносабатни бузмаслик ва у алоқадорликни узмаслик учун диққат қилмоқдалар. Оёқларини шу ҳолда эҳтиёткорлик билан босмоқдалар. Гўё бутун коинотга боқмоқдалар. Сенинг муносабатингни коинотдан кўриб, шундай вазият олмоқдалар. Сен ташҳи ва ички туйғуларинг билан у зарраларнинг у хориқо вазиятларига кўра истифода этурсан.

Аудио мавжуд эмас