Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 13
(1-48)

Учинчи маҳол. Агар сенинг вужудйнг Воҳиди Аҳад бўлган Қодийри Азалийнинг қалами билан ёзилган бир мактуб бўлмаса ва, аксинча, табиатга, сабабларга мансуб матбуъ бўлса, у ҳолда сенинг у вужудингдаги тан ҳужайрангдан тортиб, то бирбирининг ичига кирган доиралар каби мингларча мураккабот сонича табиат қолиплари лозим бўлади. Чунки, масалан, бу қўлимиздаги китоб агар ёзилган бўлса, котибининг илмига таянгани ҳолда, бир дона қалам ундаги ҳамма нарсани ёзади. Агар у ёзилган бўлмаса ва Унинг каламига нисбат берилмаса, ўзидан-ўзи бўлган дейилса ва ёки табиатга нисбат берилса, у ҳолда китобни чоп этиш учун унинг ҳар бир ҳарфига биттадан темир қалам лозим бўлади. Босмахонада шундай. У ерда китобдаги ҳарфлар адади қанча бўлса, шунча миқдорда темир харф бўлади ва шундан сўнггина у китоб ҳарфлари вужудга келади. Демак, бир дона қалам ўрнига у ҳарфларнинг сонича қаламлар бўлиши керак. Балки бу ҳарфлар ичида, баъзан бўлгани каби, кичик қаламда нозик хат билан битта катта ҳарф бир саҳифа қилиб ёзилган бўлса, биргина у ҳарфни ёзиш учун мингларча ҳалам лозим келади. Балки бирбирининг ичига кириб, мунтазам бир вазиятла сенинг жасадинг каби бир шакл олаётган бўлса, у ҳолда ҳар бир қаторда ҳар бир жузъ учун у мураккабот соничалик қолиплар лозим бўлади. Майли, юз маҳол ичида бўлган бу тарзни мумкин десанг ҳам, бу мунтазам санъатли темир ҳарфларни ва мукаммал қолипларни ва қаламларни ясаш иши бошқа биргина қаламга берилмаса, у қаламлар, у қолиплар, у темир ҳарфларнинг ясалмоғи учун уларнинг соничалик яна қаламлар, ҳолиплар ва ҳарфлар лозим.

Аудио мавжуд эмас