Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 15
(1-48)

фитрий бўлган ва қуёшнинг хосиятларига эга, кўринишидан кичик ва маънан жуда чуқур бир қуёшнинг ташқарига оид бўлган борлииғни қабул этиб, шиша зарраларининг саноғича табиий қуёш мавжуд деб қабул қилмоққа тўғри келади. Айнан бу мисол каби мавжудот ва жонзот тўғридан-тўғри Шамси Азалий исмларининг жилвасига нисбат берилмаса, ҳар бир мавжудда, хусусан, ҳар бир жонлида ҳадсиз бир қудрат ва ирода ва ниҳоясиз бир илм ва ҳикматга эга бўлган бир табиати, бир қуввати, худди ичида бир илоҳ бўлганини қабул этишга тўғри келади. Бундай фикрлаш тарзи эса коинотдаги маҳолларнинг энг ботили, энг хурофотидир. Коинот холиқининг санъатини мавҳум, аҳамиятсиз, шуурсиз бир табиатдан деб билган инсон, албатта, юз карра ҳайвондан ҳам ҳайвон ҳамда шуурсиз эканини кўрсатади.

Иккинчи маҳол. Агар ғоят интизомли, мезонли, санъатли, ҳикматли бўлган бу мавжудотни ниҳоясиз Қодийр, Ҳакийм бир Зот эмас, балки табиат яратган дейилса, табиат ҳар бир қисм тупроқда Оврупанинг барча босмахоналари ва фабрикалари соничалик ускуналарни, чопхоналарни ҳозир қилиш керак бўлади. Токи у қисм тупроқ ҳадсиз чечак ва меваларга маскан ва тазгоҳ бўлиб, уларнинг етишишларига ва ташкил бўлишларига сабаб бўла олсин. Чунки чечаклар учун гултувак вазифасини бажарган бир коса тупроқ ичида навбат билан уруғлари ташланган барча чечакларнинг бирбиридан жуда айри бўлган шакл ва ҳайъатларини ташкил ва тасвир эта оладиган бир қобилияти у тупроқда феълан кўринади.

Аудио мавжуд эмас