Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 18
(1-48)

Ал-хосил. Зоти Вожибул Вужуднинг шерик ва ўхшаши бўлиши қанчалик мумкин эмас ва маҳол бўлгани каби, Рубубийятида ва нарсаларни ижод этишида бошқаларнинг аралашиши, Зоти Вожибул Вужуднинг шериги ва ўхшаши бўлиши ҳам шунчалик мумкин эмас ва маҳолдир.

Иккинчи маҳолдаги мушкилот борасида. Бошқа Рисолаларда исбот этилганидек, агар ҳамма нарса Воҳиди Аҳадга нисбат берилса, ҳамма нарса бир нарса каби осон ва қулай бўлади. Агар сабабларга ва табиатга нисбат берилса, биргина нарса ҳамма нарсаларчалик мушкилотли эканлиги бир қанча ва қатъий далиллар билан исбот этилган. Исботланган бир далилнинг хулосаси будир:

Бир одам бир подшоҳга аскарлиги ва ёки маъмурияти тарафидан богланса, у маъмур ва ул аскар у боғлиқликнинг қуввати билан шахсий қувватидан юз минг марта ортиг бўлган кўп ишларга ҳам васила бўла олади. Ва баъзан подшоҳи номидан бир шоҳни асир олади. Чунки бажарган ишларининг, қилган асарларининг жиҳозоти ва ҳуввати ўзининг зиммасида бўлмайди, балки у қувват ва жиҳозот ул боғлиқлик туфайли подшоҳнинг хазиналари ва орқасидаги таянч нуқтаси бўлган лашкарларининг зиммасида бўлади.

Аудио мавжуд эмас