Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 17
(1-48)

Aгар айтсангки: мавжудотнинг яралишини табиатга нисбат берилса, шундай ғалати маҳоллар бўлади, рад этилар даражада мушкилот ўртага чиқади, аммо, ажабо, Зоти Аҳад ва Сомадга нисбат берилган вақтда у мушкилот қандай қилиб йўқолади? Ва у қийин инкор бу осон вужубга қандай қилиб айланади?

Ал-жавоб. Биринчи маҳолда кўрганимиздек, қуёшнинг жилваи инъикоси мисолий қуёшчалар ёрдамида ўз файзини ва таъсирини ғоят осонлик ва машаққатсизлик билан энг кичик шиша заррачасидан тортиб то энг катта денгиз юзасигача ҳам кўрсата олади ва агар бу мисолий қуёшчаларнинг Қуёшдан боғлиқлиги узилса, у ҳолда хар бир заррачада табиий ва бевосита оир қуёшнинг хорижий вужуди инкор даражасида бир қийинчиликда қолишини кабул этиш лозим бўлади. Шунга ўхшаб, ҳар бир мавжуд тўғридан-тўғри Зоти Аҳад ва Сомадга боғланилса, вужуб даражасида бир осонлик ва қулайлик, бир интисоб ва жилва ила ҳар бир мавжудга керакли барча нарса унга етиштириб берилади. Агар у боғлиқлик узилса ва ул маъмурият бошибузуқликка дўнса ва ҳар бир мавжуд ўз бошига ва табиатга ташлаб қўйилса, у ҳолда имтиноъ даражасида юз минг мушкилот ва қийинчилик ила пашша каби бир тирик жоннинг коинотнинг кичик бир мундарижаси бўлган ғоят хориқо вужуд ускунасини ижод этган унинг ичидаги кўр табиатни коинотни яратадиган ва идора қиладиган бир қудрат ва ҳикмат соҳиби деб фараз этишга тўғри келади. Бу эса бир эмас, балки минглаб маҳоллардир.

Аудио мавжуд эмас