Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 16
(1-48)

Агар бу ҳол Қодийри Зулжалолга нисбат берилмаса, у вақт косадаги тупроқда ҳар бир чечакни ижод этиш учун маънавий, айри, табиий бир ясовчиси бўлмаса, бу ҳол вужудга келмас. Чунки уруғларнинг ҳам нутфалар ва тухумлар каби, моддалари бирдир. Яъни, Муваллидул маа, Муваллидул ҳумуза, карбон, азотнинг интизомсиз, шаклсиз, хамир каби қоришмасидан иборатдир. Айни чоқда ҳаво, сув, ҳарорат, зиё ҳам ҳар бири таркибсиз ва шуурсиз ва ҳар нарсага қарши селдек бир тарзда кетганидан у ҳадсиз чечакларнинг ташкил бўлишлари, бошқа-бошқа ва ғоят мунтазам ва санъат ила у тупроқдан униб чиқиши косадаги тупроқда маънан Оврупа қадар маънавий ва кичик миқёсда чопхоналар ва фабрикалари бўлишини очиқ-ошкора ва заруратан иқтизо этади. Токи бу қадар ҳаётдор газмолларни ва минглаб айри-айри нақшли матоларни тўқий олсин.

Хуллас, табиийюнларнинг куфроний фикрлари ақл доирасидан қанчалик ташқарига чиқиб кетганини ўзинг қиёс эт. Ва табиатни яратувчи деб ўйлаган инсон суратидаги аҳмоқ сархушларнинг "мутафаннин ва ақллимиз" дея даъво этишлари аҳл ва фандан нақадар узоқлигини, имконсиз ва ҳеч бир жиҳатла мумкин бўлмаган бир хурофотни ўзларига маслак қилиб олганларини кўр, кул ва туфур!..

Аудио мавжуд эмас