Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 19
(1-48)

Демак, бажарган ишлари шоҳона ўлароқ бир подшоҳнинг иши каби ва кўрсатган асарлари бир лашкарнинг асари каби хориқо бўла олади. Яъни, чумоли ўшандай амр туфайли Фиръавннинг саройини хароб этади... Пашша у боғлиқлик туфайли Намрудни ақлдан оздиради. Ва шул боғлиқлик туфайли бугдой донасича келадиган бир арча гулининг уруғи каттакон арча дарахтининг бутун жиҳозотини етиштиради.

Агар ул боғлиқлик кесилса, ул маъмуриятдан четлатилса, қиладиган ишларнинг жиҳозотини ва кувватини белида ва билагида кўтарио юришга мажбурдир. У ҳолда унинг кичкинагина билагида жойлашган қуввати миқдоричалик ва белидаги аскарий жиҳозоти соничалик иш бажара олади.

*2 Ҳа, агар боғлиқлик бўлса, у уруғ тақдири илоҳийдан бир амр олади ва у фавҳулодда ишларга сазовор бўлади. Агар у боғлиқлик узилса, у уруғнинг яратилиши каттакон арча дарахтининг яратилишидан ҳам зиёда жиҳозот ва иқтидор ва санъатни иқтизо ҳилади.

Аудио мавжуд эмас