Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 21
(1-48)

Биринчи мисол. Бир саҳрода қурилган, танҳо қад кўтартирилган, бутун маданият асарлари ила мукаммаллаштирилган ва зийнатлантирилган бир саройга ғоят ваҳший бир одам кириб, назар солибди... Мингларча мунтазам санъатли нарсаларни кўрди... Ваҳшатидан, аҳмоқлигидан: "Бутун муштамийлоти билан бу саройни четдан бир кимса таъсир этмасдан, шу сарой ичидаги нарсалардан бири бунёд этгандир", дея излашга тушди. Қайси нарсага назар солса, буларни шу сарой ичидаги бир нарса ясаганини ваҳшатли ақли ҳам қабул қилмайди. Сўнгра у саройнинг ташкилот дастури ва мавжудот ’ мундарижаси ва идора қонунлари ёзилган бир дафтарни кўрди. Дархақиқат, қўлсиз ва кўзсиз ва болғасиз бўлган у дафтарнинг ҳам бошҳа нарсалар сингари ул саройни ташкил ва тазйин эта оладиган ҳеч ҳандай қобилияти йўқдир. Бироҳ ночор қолиб ва мажбуриятан бошҳа нарсаларга нисбатан илмий қонунларнинг бир унвони бўлиш жиҳатила у саройнинг мажмуасида бу дафтарни муносабатдор кўргани учун: "Бу саройни ташкил, танзим ва тазйин этиб, бу нарсаларни ясаган, таққан ва жойлаштирган - мана шу дафтардир", деб ваҳшатини аҳмоқларнинг, сархушларнинг беҳуда сўзларига айлантирмиш.

Худди мана шу мисолдаги каби, ҳадсиз даражада мукаммал саройдан ҳам янада мунтазам,янада мукаммал ва бутун атрофи мўъжи она ҳикмат ила тўлган бу олам сарсйининг ичига Улуҳийятни инкор қилиш даражасигача бориб етадиган,

Аудио мавжуд эмас