Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 24
(1-48)

Худди мана шу мисол каби, Азал ва Абад Султонининг сонсаноқсиз аскарлари жойлашган муҳташам бир аскарий доира бўлган шу оламга ва у Маъбуди Азалийнинг интизомли бир масжиди бўлган шу коинотга гирт ваҳшатдан иборат инкорли табиат фикрига эга бўлган бир мункир киради. Ул Султони Азалийнинг ҳикматидан юзага келган коинот низомотининг маънавий қонунларини моддий жисм деб тасаввур этиб ва Рубубийят салтанатининг эътиборий қонунлари ва у Маъбуди Азалийнинг энг буюк фитрий шариатининг маънавий ва ёлғиз илмий вужуди жамланган аҳкомларини ва дастурларини бирон ташқи борлик ва моддий бирон жисм суратида хаёл этиб, Илоҳий қудратнинг ўрнига ул илм ва каломдан юзага келган ва ёлғиз илмий борлиги бўлган у қонунларни ул Илоҳий қудратнинг ўрнига қўйиш ва қўлларига ижод имконини бериш, кей-ин эса уларга "табиат" исмини бериш ва ёлғиз бир Раббоний қудратнинг жилваси бўлган бир қувватни бир қудрат соҳиби ва мустақил бир қодир деб қабул этиш мисолдаги ваҳшийликдан ҳам минг карра тубан бир ваҳшатдир...

Ал-хосил. Табиийюнларнинг мавҳум ва ҳақиқатсиз "табиат" деган нарсалари хорижий ҳакиқат соҳиби бўла олса, жуда нари борганда, бир санъат бўлар. Сониъ бўла олмас.

Аудио мавжуд эмас