Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 23
(1-48)

Зарралардан сайёраларгача бўлган бутун мавжудот айри-айри забонлар ила бир Сониъи Зулжалол бўлган ул Зотнинг вужудига шаҳодат этганлари ва бармоҳлари ила ишорат этганларини кўр ва у саройни қурган ва у дафтарда саройнинг дастурини ёзган Наҳҳоши Азалийнинг жилвасини томоша ҳил, фармонг э боқ, Қуръонини тингла. У бемаъни сўзлардан халос бўл!..

Иккинчи мисол. Ғоят ваҳший бир одам муҳташам бир аскарий доирага кирди, дейлик. Ғоят мунтазам бир лашкарнинг умумий, биргаликдаги таълимларини, мунтазам ҳаракатларини кўради. Бир аскарнинг ҳаракати билан бир қисм, бир гуруҳ, бир фирқа туради, ўтиради, юради; Бир "Ўт оч!" амри ила ўт очганликларини ўз кўзи билан кўради. Унинг дағал, ваҳший ақли давлатнинг низомоти билан ва подшоҳий қонуни билан бир қўмондоннинг буйруғини англамасдан инкор этгани учун ул аскарлар бирбирлари бирла иплар билан боғлиқ бўлсалар керак, деб хаёл қилади. У хаёлий ип нақадар фавқулодда бир ип эканини фикр қилади, ҳайратда қолади. Сўнгра кетади. "Авлиё София" каби ғоят муаззам бир жомеъга Жума куни кириб боради. У жамоати муслимийннинг бир одамнинг овози ила туриб, эгилиб, сажда қилиб, сўнг ўтиришларини ўз кўзи билан кўради. Маънавий ва самовий қонунларнинг мажмуидан иборат шариатни ва шариат соҳибининг амрларидан келган маънавий дастурларни англамагани учун у жамоатни ҳам моддий иплар билан ўзаро боғланган ва у ғалати иплар уларни асир этиб, ўйнатяпти, деб хаёл қилади ва энг ваҳший инсон суратидаги жонивор ҳайвонларни ҳам кулдирадиган даражада масхарали бир фикри билан чиҳиб кетади...

Аудио мавжуд эмас