Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 26
(1-48)

Эй сабабларга ва табиатга топинган бечора одам! Модомики ҳар нарсанинг табиати ҳар нарса каби махлуқдир, чунки улар санъатлидир ва янгиланиб туради... ҳам ҳар мусаббаб каби зоҳирий сабабида маснуъдир ва модомики ҳар нарсанинг мавжудлиги жуда кўп жиҳоз ва асбоб-ускунага муҳтождир, у ҳолда у табиатни ижод этган ва у сабабларни яратган бир Қодийри Мутлақ бор! Ва ул Қодийри Мутлақнинг қандай эҳтиёжи бордирки, ожиз сабабларни ўзининг Рубубийятига ва ижодига шерик қилсин! Хошо....Балки тўғридан-тўғри мусаббабни сабаб билан бирга яратиб, исмларининг жилвасини ва ҳикматини кўрсатиш учун бир тартиб ва танзим ила зоҳирий бир сабабийят, бир яқинлик кўрсатиш ила нарсалардаги зоҳирий қусурларга, марҳаматсизликларга, нуқсонийятларга марказ бўлиш учун сабабларни ва табиатни ўзининг қудрат қўлига парда қилгандир ва иззатини шу шаклда муҳофаза этгандир. Ажабо, бир со-атсоз аввал соатнинг мурватларини ясасада, кейин соатнинг мурватларини тартиб билан тузатса, шуниси унга қулайми ёки фавқулодда бир ускунани у мурватлар ичида ясаб, кейин соатнинг ясалишини у ускунанинг жонсиз қўлларига топширса - бу кўпроқ қулайми? Ажабо, бу имкондан ташқаридаги иш эмасми? Қани, у инсофсиз ақлинг билан сен айт-чи... Сен ўзинг ҳукм қил! Ва ёки, дейлик, бир котиб сиёҳ, қалам, қоғоз келтирди.

Аудио мавжуд эмас