Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 29
(1-48)

Ва у табиатнинг зоҳирий вужудга ноил бўлган тарафини қудрати ила ижод этган ва нарсаларни шу табиат асосида яратмиш... бирбирига аралаштирган...

Ажаб, ғоятда маъқул ва чексиз далилларнинг натижаси бўлган бу ҳақиқат қабул қилинса, кўпроқ қулай эмасми? Ҳатто вужуб даражасида лозим эмасми? Йўқса, ҳар бир нарсанинг яралишига лозим бўлган беҳисоб жиҳозот ва асбобларни жамид, шуурсиз, махлуқ, маснуъ, басит бўлган сабаб ва табиат деган моддаларингизга бериб, ҳакимона, басирона бўлган ишларни ўз-ўзларига қилдириш кўпроқ қулайроқми? Ажабо, бу иш ақлга зид, имкондан хориж иш эмасми? Бу ёгини сенинг бу инсофсиз ақлингнинг инсофига ҳавола этамиз.

Мункир ва табиатпараст кимса бундай дейди: модомики мени инсофга чақирар экансан, мен ҳам айтаман: шу вақтгача янглиш кетган йўлимиз юз карра маҳол ва жуда зарарли ва бениҳоя чиркин бир маслак эканини эътироф этаман. Сабабларга, табиатга яратувчи номини бериш имконсиз ва маҳол бир иш эканини ва ҳар нарсани тўғридан-тўғри Вожибул Вужудга бериш вожиб ва зарурий эканини заррача шуури бўлган одам ўтган тадқиқларингиздан англаб етади... "Алҳамдулиллаҳи ъалал ийман", деб иймон келтираман.

Аудио мавжуд эмас