Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 30
(1-48)

Фақат, бир шубҳам бор. Жаноби Ҳақнинг Холиқ эканини қабул этаман, лекин айрим аҳамиятсиз нарсаларнинг яратилишига баъзи арзимас сабабларнинг аралашиши ва озгина мадҳу санога сазовор бўлиши Салтанати Рубубийятга қандай зарар беради? Салтанатига нуқсоният етказадами?

Ал-жавоб. Баъзи рисолаларда ғоят қатъий исбот этганмизки, ҳокимиятнинг шаъни ўз ишига бировларнинг аралашишини рад этишдан иборатдир. Ҳатто энг қуйидаги бир ҳоким, бир маъмур ҳам ҳокимиятига ўз ўғлининг хам аралашишини кўтармайди. Баъзи диндор подшоҳлар халифалик чоқларида ҳокимиятларига аралашишидан хавфсираб ҳатто маъсум болаларини қатл этганликлари ҳам бу "Радди мудохала қонуни"иинг ҳокимиятда нақадар асосли ҳукм сурганини кўрсатади. Бир ноҳияда икки мудирдан тортиб то бир мамлакатда икки подшоҳга қадар мустақил ҳукм юргизиш талабидан пайдо бўлган "манъи иштирок қонуни" инсоният тарихида жуда ҳайратланарли тарзда ўз қувватини кўрсатган. Э воҳ, ожиз ва ёрдамга муҳтож инсонлардаги амирлик ва ҳокимиятнинг бир сояси бу даражада мудохалани рад этишни ва ишларига бегонанинг аралашишини манъ этишни, ҳокимиятида бировларнинг иштирокини қабул этмасликни ва мақомида мустақиллигини ғоят таассублик билан муҳофаза этишга ҳаракат қилишини кўр-у, сўнгра Рубубийяти даражасида мутлақ ҳоким,

Аудио мавжуд эмас