Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 31
(1-48)

Улуҳийяти даражасида мутлақ амир ва Аҳадийяти даражасида мутлақ мустақил ва Қодирийяти мутлақ даражасида мутлақ эҳтиёжсиз бўлган бир Зоти Зулжалолга бу радди мудохала ва манъи иштирок ва шерикдан холилик қонунлари қай даражада у ҳокимиятнинг зарурий бир лозими, вожиб бир муқтазоси эканини солиштира олсанг, солиштир.

Энди иккинчи шубҳанг масаласига келсак, айрим жузъиётнинг убудийятларига баъзи сабаблар марказ бўлса, Маъбуди Мутлақ бўлган у Зоти Вожибул Вужудга юзланган ҳар заррадан то сайёраларгача барча махлуқотнинг убудийятларига биронбир зарар етадими?

Ал-жавоб. Шу коинотнинг Холиқи Ҳакийми коинотни бир дарахт ҳукмида яратиб, шуур эгаларини коинотнинг энг мукаммал меваси, инсонни эса шу-ур эгалари ичра энг меваларнинг меваси қилгандир. Ва инсоннинг нафақат энг аҳамиятли, балки яратилиш натижаси, фитратининг ғояси ва ҳаётининг самараси бўлган шуур ва ибодатни ул Ҳакийми Мутлақ ва Амири Мустақил, ўзини севдириш ва таниттириш учун коинотни яратган ул Воҳиди Аҳад бутун коинотнинг меваси бўлган инсонни ва инсоннинг энг юксак меваси бўлган шукр ва ибодатини бошқа қўлларга бериб қўядими?

Аудио мавжуд эмас