Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 34
(1-48)

Ибодат эса маънавий яраларингга малҳам ҳукмида эканини кўп рисолаларда исбот этганмиз. Ажабо, шафқатли бир ҳаким унинг хасталигига нафи тегадиган дармонларни ичириш учун зўрлашига қарши у хаста ҳакимга: "Мени бунчалар тиришиб даволаяпсан, бундан сенга нима фойда бор?" деса, унинг сўзлари нақадар маъносиз эканини англайсан.

Аммо ибодатни тарк қилганни Қуръоннинг қаттиқ қўрқитишлари ва даҳшатли жазолар масаласига келсак, бу шунга ўхшайдики, бир подшоҳ фуқаросининг ҳуқуқини муҳофаза этиш учун фуқаросининг ҳуқуқига зарар берган оддий бир одамни унинг хатосига нисбатан қаттиқроқ жазога йўлиқтиради. Демак, ибодатни ва намозни тарк этган одам Азал ва Абад Султонининг фуқароси ҳукмида бўлган барча мавжудотнинг ҳуқуқига катта бир тажовуз ва маънавий бир зулм ўтказади. Чунки Мавжудотнинг камоли Сониъга қаратилган юзларида тасбиҳ ва ибодат ила намоён бўлади. Ибодатни тарк этувчи кимса мавжудотнинг ибодатини кўрмайди ва кўролмайди, балки инкор ҳам этади. Ва бу билан ибодат ва тасбиҳ масаласида юксак мақомли, ҳар бири биттадан мактуби Самадоний ва биттадан Раббоний исмлар ойинаси бўлган мавжудотни олий мақомларидан туширади ва аҳамиятсиз, вазифасиз, жонсиз, паришон бир вазиятда қабул этиб, мавжудотни тахқирлайди. Камолотини инкор этади ва унга хавф солади.

Аудио мавжуд эмас