Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 32
(1-48)

Бор ҳикматига зид ҳаракат этиб, натижаи хилқатини ва самараи коинотни ўзи инкор этадими? Асло ва ҳеч қачон!..

Ҳам ҳикматини ва Рубубийятини инкор эттирадиган бир тарзда махлуқотнинг ибодатларини бошқаларга бермоққа рози бўладими, бунга ҳеч изн берадими?

Ва ҳам ҳадсиз бир даражада ўзини севдиришни ва таниттиришни ҳаракатлари ила кўрсатгани ҳолда, энг мукаммал махлуқотининг шукр ва миннатдорликларини, муҳаббат ва убудийятларини бошқа сабабларга бериш билан ўзини унутдириб, коинотни яратишдан кўзлаган олий мақсадлаларини инкор эттирадими? Эй табиатпарастликдан воз кечган биродар! Энди сен гапир. У дейди: Алҳамдулилллаҳ, бу икки шубҳам ҳал этилди, бунинг устига, Илоҳий Ваҳдонийятга доир ва Маъбуди Билҳақ У эканига ва Ундан бошқалари ибодатга лойиқ эмаслигига бу қадар порлоқ ва қувватли икки далил кўрсатдингки, уларни инкор этиш қуёшни еа кундузни инкор этиш каби бир кибрлиликдан далолатдир.

Аудио мавжуд эмас