Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 33
(1-48)
Хотима

Табиатга алоқадор куфроний фикрини тарк этган ва иймонга келган зот бундай дейди: Алҳамдулиллаҳ, менинг шубҳаларим ҳолмади. Фақат, ўзимни қизиқтираётган бир нечта саволим бор.

Биринчи савол. Кўп танбаллардан ва намозни тарк этган кимсалардан эшитамиз, улар бундай дейдилар: Жаноби Ҳақнинг бизнинг ибодатимизга нима эҳтиёжи борки, ибодатни тарк этганни Қуръонда жуда қаттиқ ва изчиллик билан жаҳаннам каби даҳшатли бир жазо ила қўрқитади. Аҳамиятсиз бир кичик хатога ҳам шунчалик ҳаттиқ таҳдид қилиш ўртача ва барқарор ва адолатли бўлган қуръоний ифодага ҳеч ярашадими?

Ал-жавоб. Ҳа, Жаноби Ҳақ нафақат сенинг ибодатингга, балки ҳеч бир нарсага муҳтож эмас, ибодатга фақат сен ўзинг муҳтожсан, чунки сен маънан хастасан.

Аудио мавжуд эмас