Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 36
(1-48)

Ҳам натижаи хилқат ва ғояи фитрат бўлган ибодатни тарк этгани илоҳий хикматга ва Раббоний иродага қарши бир тажовуз ҳукмига ўтади. Шунинг учун жазога йўлиқади.

Ал-хосил. Ибодатни тарк этган кимса ҳам ўз нафсига зулм этади, нафс эса, Жаноби Ҳақнинг қули ва хизматкор бандасидир ва ҳам коинот камолотининг ҳуқуқига қарши қилинган бир тажовуз, бир зулмдир. Ҳа, куфр мавжудотга қарши қандай бир тахқир бўлса, ибодатни тарк этиш ҳам коинотнинг камолотини шундай инкор этишдир. Ҳам Илоҳий Ҳикматга қарши бир тажовуз бўлганидан даҳшатли таҳдидга, қаттиқ жазога лойиқ кўрилади.

Хуллас, бу ҳуқуқни ва мазкур ҳақиқатни ифодалаш учун Қуръони Мўъжизул Баён мўъжизона бир суратда у таҳдидли ифода тарзини ихтиёр этиб, том маънода етук ҳақиқат бўлган эҳтиёжга мувофиқ йўл тутган.

Иккинчи савол. Табиатдан воз кечган ва иймонга келган зот бундай дейди: ҳар жиҳатДа ва ҳар ишда ва ҳар нарсада ва ҳяр шаънда ҳар мавжуднинг Илоҳий ирода ва Раббоний қудратга тобеъ бўлиши жуда азим бир ҳақиқатдир.

Аудио мавжуд эмас