Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 37
(1-48)

Азамати жиҳатидан бизнинг тор зеҳнларимизга сиғишмайди. Ваҳоланки, биз кўзимиз билан кўриб турган бу бениҳоя мўллик, ҳам хилқат ва нарсаларни яратишдаги ғоят осонлик, ҳам аввалги далилларингиз билан ҳақлиги кўринган ваҳдат йўлидаги ижоди ашёда ниҳоят даражада қулайлик ва осонлик, ҳам насси Қуръон ила баён этилган

каби оятлар очиқ-ойдин намоён этган бениҳоя қулайлик ул азим ҳақиқатни энг мақбул ва энг маъқул бир масала эканини кўрсатади. Бу қулайликнинг сири ва ҳикмати нимада?

Ал-жавоб. Йигирманчи Мактубнинг Ўнинчи Калимаси бўлган изоҳида у сир ғоят очиқ ва қатъий ва ишонарли бир тарзда баён этилган. Хусусан, у мактубнинг иловасида янада зиёда ойдинлик билан исбот этилганки, бутун мавжудот Сониъи Воҳидга берилган вақтда биргина мавжуд ҳукмида қулайлашади.

Аудио мавжуд эмас