Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 40
(1-48)

Сен бир мавжудсан. Агар ўзингни Қодиийри Азалийга боғласанг, сени ҳечликдан, йўқдан бир амр ва чексиз қудрати ила бир гугуртни чаққандек бир онда яратади. Агар сен ўзингни Унга боғламай, моддий сабабларга ва табиатга боғласанг, у ҳолда сен коинотнинг мунтазам бир хулосаси, меваси ва кичик бир мундарижаси ва рўйхати бўлганинг сабабли сени яратиш учун коинотни ва унсурларни элак-элак қилиб, ҳассос ўлчовлар билан оламнинг ҳар тарафидан сенинг вужудингдаги моддаларни тўплаш керак бўлади. Чунки моддий сабаблар фақатгина таркиб этади, тўплайди., холос. Ҳечликдан, йўқликдан барпо қилиш қудрати уларда йўқлиги бутун аҳли ақлнинг ҳузурларида тасдиқ бўлгандир. Шундай экан, кичик бир жонзотнинг жисмини оламнинг чор тарафидан тўплашга мажбур бўладилар.

Хуллас, ваҳдатда ва тавҳидда нақадар қулайлик, ширкда ва залолатда на-қадар мушкилот борлигини англа!

Иккинчи савол. Илм нуқтасида чексиз бир қулайлик ,бордир. Яъни, қадар - илмнинг бир тури бўлиб, ҳар нарсага маънавий ва махсус қолип қилиб бир миқдор тайин этади. Ва ул тақдирий миқдор у нарсанинг яралиши учун бир режа, бир тузилиш ҳукмига ўтади. Қудрат ижод этаётган вақтда у тақдирий миқдор устида ғоят қулайлик билан ижод этади.

Аудио мавжуд эмас