Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 41
(1-48)

Агар у нарса чексиз азалий бир илмнинг соҳиби Қодийри Зулжалолга берилмаса, бошда айтганимиздек, минглаб мушкилот эмас, балки юзлаб маҳоллар ўртага чиқади. Чунки у миқдори қадарий ва миқдори илмий бўлмаса, мингларча ташқи ва моддий қолиплар кичкинагина бир ҳайвоннинг жасадида истеъмол этилмоғига тўғри келади.

Шундай, Ваҳдатда ниҳоясиз қулайлик ва залолату ширкда чексиз бир мушкилот борлигининг яна бир сирини англа,

ояти нақадар ҳақиқатли, тўғри ва юксак бир ҳақиқат ифода этганини бил!..

Учинчи савол. Аввалдан душман, ҳозир эса дўст бўлган, ҳидоятга эришган инсон бундай дейди: замонамизда жуда илгарилаб кетган файласуфлар: "Ҳечдан ҳеч нарса ижод қилмайди ва ҳеч нарса йўқ қилинмайди. Фақат, бир таркиб бир таҳлилдирки, Коинот фабрикасини шу ишлатиб турибди", дейдилар.

Аудио мавжуд эмас