Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 42
(1-48)

Ал-жавоб. Мавжудотга Нури Қуръон ила назар солмаган файласуфларнинг энг илгарилаб кетганлари ҳам бу мавжудотнинг табиат ва сабаблар воситаси ила ташаккул этилишини ва вужудга келишини юқорида исботлаганимиздек, қабул этиб бўлмас даражада мушкилотли кўрганларидан икки қисмга айрилдилар.

Бир қисми сўфастоий бўлиб, инсоннинг хоссаси бўлган ақлдан чекинганлари туфайли аҳмоқ ҳайвонлардан ҳам тубан кетиб, Коинотнинг вужудини, ҳатто ўзларининг вужудларини ҳам инкор этиб, яъни, залолат маслагида сабабларнинг ва табиатнинг ижод соҳиби бўлмоғини кўп ўнғай кўрганликлари боис ўзларини ҳам, Коинотни ҳам инкор этиб, мутлақ жаҳолатга тушганлар.

Иккинчи гуруҳ ҳам қараса, залолатда, сабаблар ва табиатнинг яратувчилигида бир пашша ёки бир данакнинг ижод ҳилинишида ҳам ҳадсиз мушкилот бор. Ва уларни аҳл йўлидан ташҳарида бир иқтидор келтириб чиқаради. Шунинг учун мажбуран ижодни инкор этарлар. "Йўқдан бор бўлмайди", дерлар ва йўқ бўлишни ҳам маҳол кўрарлар: "Бор нарса йўқ бўлмайди", дея ҳукм этарлар.

Аудио мавжуд эмас