Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 43
(1-48)

Фақат зарраларнинг ҳаракатлари ва тасодифий шамоллар туфайли бирикиш, тарқалиш ва тўпланиш шаклида бир эътиборий вазият бор, дея хаёл қиладилар. Хуллас, сен кел, аҳмоқликнинг ва жаҳолатнинг энг тубида ўзини энг юксак ақлли деб ўйлаган одамларни кўр ва залолат инсонни нақадар масхара ва тубан ва ўта илмсиз қилганини бил, ибрат ол! Ажабо, ҳар йили тўрт юз минг навни бирдан замин юзида ижод этган ва осмон билан ерни олти кунда ва олти ҳафтада яратган, ҳар баҳорда коинотдан янада санъатли, ҳикматли жонли коинотни иншо этган бир Қудрати Азалий, бир Илми Азалийнинг доирасида режаларни ва миқдорларни майдонга чиқарган мавжудоти илмийяни кўздан нихон ҳилгувчи бир ажзо билан ёзилган ва кўринмас ёзувни кўрсатиш учун сурилган бир дори мисолидек, ғоят қулай у маъдумоти хорижий бўлган илмий мавжудотга зоҳирий вужуд бермоқни Қудрати Азалийядан узоқ деб билиш ва ижодни инкор этиш аввал кўрганимиз сўфастоилар гуруҳи ишидан ҳам баттар аҳмоқона ва жоҳилона ишдир. Бу бадбахтларнинг қўлларида мутлақ ожиз ва ёлғиз бир жузъий ихтиёрдан бошқа нарса йўқ, уларнинг фиръавнлашган нафслари ҳеч бир нарсани йўқ эта олмагани ва ҳечликдан яратиш улар ишонган сабабларнинг ва табиатнинг қулидан келмаслиги учун аҳмоқ бўлиб: "Иўқдан бор бўлмас, бор нарса йўқ бўлмас", дейдилар ва бу ботил, хато дастурни Қодийри Мутлаққа тўнкашни истайдилар. Ҳа, Қодийри Зулжалолнинг икки тарз ижоди бор:

Аудио мавжуд эмас