Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 28
(1-48)

Фақат санъатнинг интизом билан тузилиши учун бошқа бир ёзув усули ва бошқа бир тартиб ва таълиф истайди. Ва моддаларни ҳам келтириш, ҳам ўрнаштириш ва ҳам вужудига лозим бўлган ҳар нарсани ичига олиш учун бутунлай бошқа бир дастгоҳ истайди. Хўш, фаразий бир маҳол ўлароқ табиатга бир босмахона назари билан боқдик. Лекин бир босмахонага оид тартиб ва чоп этишдан, яъни, муайян интизомни қолипга жорий этишдан ташқари, у тартибнинг ижодидан ҳам ижоди юз даража янада мушкул бир жонзотнинг жисмидаги моддаларни оламнинг ҳар тарафидан махсус мезон ва хос бир интизом ила яратиш ва келтириш ва тақдирини босмахонанинг қўлига бериш учун яна ул босмахонани яратган Қодийри Мутлақнинг қудрат ва иродасига муҳтож бўлади. Демак, бу босмахона ўзи ижод қила олади дегандек эҳтимол ва фаразлар бутунлай маъносиз бир хурофотдир.

Хуллас, бу соат ва китоб мисолларида кўрилганидек, сабабларни Сониъи Зулжалол, Қодийри Кулли Шай яратган, мусаббаботни ҳам ўзи яратади. Ҳикмати ила мусаббаботни сабабларга боғлайди. Коинот ҳаракатининг тартибига доир одатуллоҳ қонунларидан иборат бўлган энг буюк Илоҳий фитрий шариатнинг бир жилвасини ва нарсалардаги ул жилвасига бир ойина ва бир аксгина бўлган нарсалар табиатини иродаси ила тайин этгандир.

Аудио мавжуд эмас