Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 27
(1-48)

Улар ёрдамида шахсан ўзи ул китобни ёзса қулайроқми ёки у қоғоз, сиёҳ, қаламнинг ичида у китобдан янада санъатли, янада заҳматли, фақат у китобгагина махсус бўлган бир ёзув ускунасини ижод этиб, кейин ул онгсиз ускунага: "Қани, сен ёз!*’ деб айтса ва ўзи аралашмаса - бу унга қулайроқмидир? Ажабо, юз карра ёзишдан ҳам янада мушкул эмасми бу?

Агар айтсангки: ҳа, бир китобни ёзадиган ускунани ижод этиш у китобни ёзишдан юз карра кўпроқ мушкулдир, лекин у ускуна айни китобнинг бир қанча нусхаларини ёзиши учун восита бўлиш жиҳатидан балки бир қулайлиги бордир?

Ал-жавоб. Наққоши Азалий ўз қудрати ила ниҳоясиз Исмларининг жилвасини ҳар вақт янгилаб туради, шу билан бирга, уларни бошқабошқа шаклда кўрсатиш учун ашёдаги белгиларни ва хусусий сиймоларни шундай бир суратда яратгандирки, ҳеч бир мактуби Самадоний ва ҳеч бир китоби Раббоний бошқа китобларнинг айнан ўхшаши бўла олмайдй. Ҳарҳолда бошқа маъноларни ифодалаш учун бошқа бир сиймоси топилажак. Агар кўзинг бўлса, инсоннинг сиймосига боқ, кўрки: Одам Ато замонидан то ҳозиргача, балки абадгача бу кичик сиймо аъзо сифатида асосан бир хил бўлиши билан бирга, ҳар бир сиймода умумсиймоларга нисбатан биттадан фарқли аломати борлиги ҳам қатъийян собитдир. Шунинг учун ҳар бир сиймо алоҳида бир китобдир.

Аудио мавжуд эмас