Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 22
(1-48)

"табиийюн" фикрига эга бўлган ваҳший бир инсон кирди, дейлик. У мумкинот доирасидан ташқарида бўлган Зоти Вожибул Вужуднинг санъат асари эканини тафаккур этмасдан ва ундан юз ўгириб, мумкинот доираси ичида тақдири илоҳийнинг ёзадиган, бузадиган бир лавҳаси ҳукмида ва қудрати Илоҳийянинг ижроат қонунларига алмашган ва ўзгарган бир дафтаргина бўлган ва жуда янглиш ва хато ўлароқ "табиат" номи берилган бир одати илоҳийя қонунларининг мажмуасини ва бир Раббоний санъат мундарижасини кўради. Ва дейдики: "Модомики бу нарсалар бир сабаб истайди, уларга ҳеч бир нарсанинг бу дафтар каби муносабати кўринмайди. Чиндан ҳам ҳеч бир жиҳатдан ақл қабул этмаски, кўзсиз, шуурсиз, қудратсиз бу дафтар Мутлақ Рубубийятнинг иши бўлган ва ҳадсиз бир қудратни иқтизо этган ижодни қила олмас. Аммо модомики Сониъи Қадиймни қабул этмаётирман, шувдай бўлгач, энг муносиби - бу дафтар буни ясаган ва ясайди, дейман", дер.

Биз ҳам айтамизки:

Эй аҳмоқул ҳумақодан ҳам аҳмоқлашган сархуш аҳмоқ! Бошингни табиат ботқоқлигидан чиқар, орқангга назар сол.

Аудио мавжуд эмас