Табиат Рисоласи | Табиат Рисоласи | 14
(1-48)

Чунки улар ҳам ясалгандирлар ва улар ҳам мунтазам санъатлидирлар. Ва ҳоказо... бу иш силсила каби чексиз давом этаверади.

Хуллас, сен ҳам англа! Бу шундай бир фикрдирки, у сенинг зарраларинг сонсаноғичалик маҳоллар ва хурофотлар ичидадир. Эй қайсар муаттил, сен ҳам уял, бу залолатдан воз кеч!

УЧИНЧИ КАЛИМА - "Иқтазотҳут табиат". Яъни, табиат иқтизо этмоқда, табиат яратмоқда, демак. Бу ҳукмнинг ҳам кўп маҳоллари бордир. Намуна учун учтасини зикр этамиз.

Биринчи маҳол. Агар мавжудотда, хусусан, жонзотларда кўринган басирона, ҳакимона бўлган санъат ва ижод Шамси Азалийнинг қадар ва қудрат қаламига нисбат берилмаса, аксинча, кўр, гаранг, тушунчасиз бўлган табиатга ва қувватга нисбат берилса, табиат бир нарсани ижод этиши учун у нарсаларда ҳадсиз маънавий ускуна ва босмахоналарни бунёд этиши ва яна у нарсаларни ижод этиши учун коинотни яратадиган ва идора этадиган бир қудрат ва ҳикматни ўз ичига олиши лозим бўлади. Чунки қуёшнинг жилвалари ва акслари ер юзига сочилган шиша зарраларида ва қатраларида қандай кўринса ва агар у мисолий ва аксий қуёшчалар скмондаги ёлғиз қуёшга боғланмаса, бир гугурт чўпининг учидан ҳам кичик шиша заррасида табиий,

Аудио мавжуд эмас