ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 16
(1-59)

Аммо манфий (яъни, ғаразкорона, адоваткорона ва бир-бирининг тахрибига уринувчи) ихтилоф эса, ҳадиснинг назарида, мардуддир. Чунки бир-бири билан талашганлар муобат ҳаракат эта олмаслар.

Иккинчи саволга деймизки, тарафкашлик агар ҳақ номидан бўлса, ҳақлиларга паноҳ бўлиши мумкин. Лекин ҳозиргидек ғаразкорона, нафс ҳисобидан бўлган тарафкашлик ноҳақларга паноҳдирки, уларга таянч нуқта яратиб беради. Чунки ғаразкорона тарафкашлик қиладиган бир одамга шайтон келса, унинг фикрига ёрдам бериб тарафкашлик кўрсатса, ҳалиги одам шайтонга раҳмат ўқийди. Агар муқобил тарафга малак каби бир одам келса ҳам, унга... ҳошо!.. лаънат ўқийдиган даражада бир ноҳақлик кўрсатади.

Учинчи саволга деймизки, Ҳақ номидан, ҳақиқат ҳисобидан бўлган фикрлар тўқнашувида мақсад ва асос бир бўлади, фақат воситалар ихтилоф этади. Ҳақиқатнинг ҳар қиррасини изҳор этиб, ҳаққа ва ҳақиқатга хизмат қилади. Лекин тарафкашона ва ғаразкорона, фиръавнлашган нафси аммора ҳисобига худфурушлик, шуҳратпарварона бир тарздаги фикрлар тўқнашувидан ҳақиқат чақмоғи эмас, балки фитна оташлари чиқади.

Аудио мавжуд эмас