ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 19
(1-59)

Ташқи душманлар зуҳур этганида ва ҳужум қилганида ички адоватларни унугиш ва ташлаш лозимлиги ҳақидаги бир маслаҳати ижтимоийяни энг бадавий қавмлар ҳам тақдир қилиб, шунга амал қилганлари ҳолда, жамоати Исломийяга хизмат этишни даъво қилаётганларга нима бўлганким, қаршиларида доимий ҳужум вазиятида турган ҳадсиз душманлар бўлатуриб, жузъий адоватларни унутмай, душманларнинг ҳужумига замин ҳозирлайдилар?! Бу ҳол бир тушкунликдир, бир ваҳшатдир. Ҳаёти ижтимоийяи Исломийяга бир хиёнатдир.

Ибрат бўларли бир ҳикоя:

Бадавий уруғлардан Ҳасанан уруғининг ўзаро душман икки қабиласи бор эди. Бир-биридан элликдан ортиқ одам ўлдирганлари ҳолда, Сипқон ёки Ҳайдарон уругига мансуб бирор қабила рўбарўларига чиқса, ҳалиги икки душман тоифа эски адоватни унутиб, елкама-елка бўлиб, то ўша ташқи душманни даф қилгунча ички адоватни хотирларига келтирмас эдилар.

Хуллас, эй мўъминлар! Аҳли иймон уругларига қарши тажовуз вазиятини олган ғоят кўп душманлар турганини биласизми? Қаватқават доиралар каби, ичма-ич юз доирадан ҳам кўп бордир.

Аудио мавжуд эмас