Эй аҳли иймон! Зиллат ичида асорат остига кирмасликни хоҳласангиз, ақлингизни йигингиз! Ихтилофингиздан истифода этадиган золимларга қарши
қалъаи қудсийяси ичига кирингиз; сигинингиз. Йўқса, на ҳаётингизни муҳофаза қила оласиз ва на ҳуқуқингизни мудофаа эта оласиз. Маълумдирки, икки паҳлавон бир-бири билан талашаёгганда бир бола икковини ҳам ура олади. Бир тарозида икки тог бир-бири ила мувозанада бўлса, бир кичик тош бу мувозаналарини бузиб, уларни ўйнатиши мумкин - бирини юқорига кўтариб, иккинчисини пастга туширади. Хуллас, эй аҳли иймон! Эҳтиросларингиз ва хусуматкорона тарафкашликларингиз боис кучингиз йўққа чиқади; оз бир куч ишлатилсаёқ, эзилиб кетишингиз мумкин. Ҳаёти ижтимоийя билан алоқангиз бўлса,
дастури олийяни дастури ҳаёт қилингиз; сафолати дунёвийядан ва шақовати ухровийядан қутулингиз!..