ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 23
(1-59)
ИККИНЧИ ҚИСМ

Эй аҳли иймон! Собиқан, адоват нақадар зарарли эканини англадинг. Яна англаки, ҳаёти Исломийяга адоватчалик энг мудҳиш бир зарарли касаллик ҳам ҳирсдир. Ҳирс йўқлик сабабидир, иллат ва зиллатдир ва маҳрумийят ва сафолатни келтиради. Ҳа, ҳар миллатдан зиёда ҳирс билан дунёга ҳужум қиладиган яҳудий миллатининг зиллат ва сафолати бу ҳукмга бир шоҳиди қатьийдир. Ҳа, ҳирс зиҳаёт оламида энг кенг доирадан торгиб, то энг жузъий бир фардга қадар ёмон таъсирини кўрсатади. Таваккулворий талаби ризқ эса, билъакс, сабаби роҳатдир ва ҳар ерда чиройли таъсирини кўрсатади. Хуллас, бир навъ зиҳаст ва ризқга мухтож бўлган мевали дарахтлар ва ўсимликлар таваккулворий, қаноаткорона ерларида туриб ҳирс кўрсатмаганликларидан, ризқлари уларга югуруб келади. Ҳайвонларга қараганда жуда кўп авлод ўстирадилар.

Аудио мавжуд эмас