ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 25
(1-59)

Ҳарис бир иноон ҳамиша хасоратга тушади, бунга доир кўп воқеалар борки
Зарбул масал ҳукмига ўгган, умумнинг назарида бир ҳақиқати омма бўлиб қабул қилингандир. Модомики шундай экан, агар молни кўп севар бўлсанг, молни ҳирс билан эмас, балки қаноат билан талаб қил, то кўп келсин...

Аҳли қаноат ила аҳли ҳирс шундай икки шахсга ўхшашки, улар буюк бир зотнинг девонхонасига кирадилар. Бири қалбидан дейди: "Мени фақат қабул қилсин, ташқаридаги совуқдан қутулсам менга кофийдир. Энг пойгаҳдаги курсини берсалар ҳам лутфдир".

Иккинчиси, гўё бир ҳақи бор каби ва ҳар ким уни ҳурмат қилишга мажбурдек, магрурона дейдики: "Менга энг юқори курсини бериши керак". Ул ҳирс билан кирган, шунинг учун кузини юқори мавқеъларга тикади, уларга эришгиси келади. Лекин девонхона со ҳиби уни орқага қайтариб, пастга ўгқизади. Унга ташаккур лозим, лекин ташаккур ўрнига қалбидан жаҳли чиқади. Ташаккур эмас, билъакс, хона соҳибини танқид этади. Хона соҳиби ҳам уни ёқтирмай қолади.

Аудио мавжуд эмас