ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 22
(1-59)

ОЛТИНЧИ ВАЖҲ. Ҳаёти маънавийя ва сиҳҳати убудийят адоват ва қайсарлик туфайли зил кетади.

Чунки воситаи ҳалос ва василаи нажот бўлмиш ихлос зое бўлади. Зеро, тарафкаш бир қайсар ўз аъмоли хайрийясида душманидан устун бўлишни хоҳлайди. Холисан диважҳиллоҳ амалга кўпда муваффақ бўлолмайди. Ҳам ҳукм ва муомалотида тарафкашини танлайди; адолат эта олмайди. Хуллас, афьол ва аъмоли хайрийянинг асослари бўлмиш ихлос ва адолат хусумат ва адоват туфайли йўқолади.

Ушбу Олтинчи важҳ жуда узундир, лекин бу боб қисқаликни талаб этгани учун қисқа кесамиз.

Аудио мавжуд эмас