ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 20
(1-59)

Ҳар бирига қарши ўзаро таяниб, қўлниқўлга бериб мудофаа вазиятини олишга мажбур бўлган ҳолда, аксинча, уларнинг ҳужумини осонлаштириш, Исломийятнинг тегаб бўлмас қадриятларига уларнинг киришлари учун дарвозаларни очиш билан тенг бўлган ғаразкорона тарафкашлик ва адоватко рона қайсарлик ҳеч қандай жиҳат билан аҳли иймонга ярашадими? Етмиш хил душман бор. Ўша душман доиралар аҳли залолат ва илҳоддан тортиб, то аҳли куфрнинг оламига қадар, то дунёнинг даҳшатли ёмонликлари ва мусибатларига қадар бир-бири ичра сизга қарши зарарли бир вазият олган, кетмакет равишда сизга ҳиддат ва ҳирс билан боқиб турибди. Уларнинг ҳаммасига қарши кучли қуролингиз ва жанговар ўрнингиз ва қалъангиз -"Ухуввати Исломийя"дир. Бу қалъаи Исломийяни кичик адоватлар ва баҳоналар билан қалқитиш виждонга на қадар зид ва маслаҳати Исломийяга на қадар тескари эканини бил. Ҳушёр бўл!..

Аҳодиси шарифада келганки, охирзамонда нифоқ ва худосизликнинг бо шига ўтадиган, Суфйон ва Дажжол каби мудҳиш зарарлар етказадиган шахслар Исломнинг ва башарнинг ҳирс ва шиқоқидан фойдаланиб, оз бир қувват билан навъи башарни остин-устун қилади ва улкан Ислом оламини асо рат остига олади.

Аудио мавжуд эмас