ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 26
(1-59)

Биринчи одам мугавозиъона киради, энг пастдаги курсига ўгаришни хоҳлайди. Унинг ул қаноати девонхона соҳи-бининг хушига ёқади. "Юқорироқ курсига марҳамат қилинг’’, дейди. У ҳам кетгунигача ташаккуротини зиёдалаштиради, кўп мамнунийятини изҳор этади.

Хуллас, дунё - бир девонхонаи раҳмондир. Замин юзи - бир дастурхони раҳматдир. Даражоти арзоқ ва маротиби неъмат - курсилар ҳукмидадир.

Шунингдек, энг жузъий ишларда ҳам ҳар киши ҳирснинг суи таъсирини ҳис этади. Масалан, икки тиланчи бир нарса истаб турган бўлса, ҳирс билан тиланаётган тиланчини ёқтирмай унга бермаслик, аксинча, жим ўтирган иккинчи тиланчига марҳамат этиб бериш истагини ҳамма дилида ҳис этади.

Яна бир мисол: кечаси уйқунг қочган, лекин ухлашни истасанг, бепарво бўлсанг, уйқунг келиши мумкин. Аммо агар ҳирс билан уйқу истасанг, "ухлай, ухлай" десанг, бутунлай уйқунгни йўқотасан.

Аудио мавжуд эмас