ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 45
(1-59)

Ал-хосил. Муҳаббат, ухувват, севмак Исломийятнинг мизожидир, робитасидир. Аҳли адоват мизожи бузилган шундай бир болага ўхшайдики, йиғлагиси келса, йиғисига ҳамиша бир баҳона топа олади. Пашша қанотидай аҳамийятсиз бир нарса ҳам йиғисига баҳона бўлаверади. Ҳам инсофсиз, бадбин бир одамга ўхшайдики, ундай кишилар суи зон мумкин бўлганда ҳусни зон этмайди, бир саййиа билан ўн ҳасанани ёпади. Сажияи Исломийя бўлмиш инсоф ва ҳусни зон эса, буни рад этади.

АЗИЗ, СИДДИҚ ҚАРДОШЛАРИМ!

Дабдурустдан хаёлимга келган бир андишани баён этаман.

Аҳли залолат "Рисолаи Нур"нинг олмос қиличларига қарши тура олмаганликлари учун Нур шогардлари орасидаги дарди маишатга берилганлардан ва одатда баҳор мавсумида кечадиган ғафлатли ҳолатдан фойдаланиб, уларнинг ё феъл-ҳўйлари ва ёки ҳиссиётлари мухолафотидан заиф томирларни топиб, улар ўртасидаги боғлиқликни бузиш истагада эканларини ҳис этдим. Зинҳор! Жуда ҳушёр бўлингиз. Ичингизга бир зидлик кирмасин. Инсон хатодан холий бўла олмайди. Лекин тавба эшиги очиқдир. Нафс ва шайтон сизни қардошингизга қарши эътирозга ва ҳақли ўлароқ танқидга йўналтирганда, айтингизки: "Биз нафақат жузъий ҳуқуқимизни, балки ҳаётимизни ва ҳайсийятимизни ва дунёвий саодатимизни Рисолаи Нурнинг энг қувватли робитаси бўлган тасонудга фидо этишга мукаллафмиз.

Аудио мавжуд эмас