ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 43
(1-59)

ТЎРТИНЧИ КАЛИМА. Бутун умрим мобайнида ҳаёти ижтимоийяи башарийядан қатъий билганим ва олган ҳақиқатларим менга берган натижа шудирки, муҳаббатга энг лойиқ нарса муҳаббатдир ва хусуматга энг лойиқ сифат хусуматдир. Яъни, ҳаети ижтимо-ийяи башарийяни таъмин этадиган ва саодатга йўналтирадиган муҳаббат ва севиш сифати энг зиёда севилишга ва муҳаббатга лойиқдир. Ва ҳаёти ижтимоийяи башарийяни тормор этадиган душманлик ва адоват ҳар нарсадан зиёда нафратга ва адоватга ва ундан тортилишга мустаҳақ ва чиркин ва музир бир сифатдир. Бу ҳақиқат "Рисолаи Нур"нинг "Йигирма иккинчи Мактуби"да изоҳи билан баён этилгани учун бу ерда қисқа бир ишорат этамиз. Яъни:

Хусумат ва адоватнинг вақти битди. Ўтган иккала Жаҳон уруши адоватнинг на қадар ёмон эканини, тахриб этгувчи ва даҳшатли зулм эканини кўрсатди. Ундан ҳеч қандай фойда йўқлиги изҳор бўлди. Шундай экан, душманларимизнинг саййиоти, агар у тажовузга айланмаса, адоватингизни жалб этмасин. Жаҳаннам ва илоҳий азобнинг ўзи уларга кифоядир.

Баъзан инсоннинг ғурури ва нафспарастлиги шуурсиз ҳолда аҳли иймонга қарши ноҳақ адоват этади; ўзини ҳақли санайди.

Аудио мавжуд эмас