ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 41
(1-59)

Ҳам, масалан, ғурур ва кибрда шундай бир оғир юк борки, мағрур одам ҳар кимдан ҳурмат истайди ва ўша истаги туфайли одамлардан акс муносабат кўрганидан доимий азоб чекади. Ҳа, ҳурмат берилади, истанилмайди.

Ҳам, ’ масалан, тавозуьда ва тарки манманликда шундай лаззатли бир мукофот борки, кишини оғир бир юкдан ва ўзини зўраки севдириш талвасаларидан қутқаради.

Ҳам, масалан, суи-зон ва суи-таъвилда бу дунёда нақд бир жазо бор. "Ман дакка дукка" қоидасига кўра, суи эон этпан киши суи-зонга дучор бўлади. Мўьмин қардошининг ҳаракотини суи зонга таъвил этганларнинг ҳаракоти тез орада суи таъвилга дучор бўлади, жазосини чекади. Ва ҳоказо... Бутун ахлоқи ҳасана ва саййиа бу муқоясага кўра ўлчаниши керак.

Мен раҳмати Илоҳийядан умид этаманки, ҳозирги замонда Қуръоннинг маънавий мўъжизаларини "Рисолаи Нур"дан таниб завқланган зотлар бу маънавий завқларни ҳис этадилар, суи ахлоққа мубгало бўлмайдилар, иншааллоҳ...

Аудио мавжуд эмас