ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 44
(1-59)

Ҳолбуки, бу ҳусумат ва адоватла аҳли иймонга ниобатан муҳаббатга васила бўлган иймон, Исло мийят ва жинсийят каби кучли сабабларни менсимасликдир, қийматларини туширишдир.

Адоватнинг арзимас сабабларини муҳаббатнинг тоғ каби сабабларидан устун қўйишдек бир девоналикдир. Модомики муҳаббат адоватга зид экан, зиё билан зулмат ка-би бирга ҳақиқий жамланиши мумкин эмас. Қай бирининг сабаби голиб келса, ўшаниси ҳақиқати билан қалбда бўлади. Унинг зидди ҳақиқати билан мавжуд бўлмайди. Масалан, муҳаббат ҳақиқати билан бўлса, у пайтда адоват шафқалга, ачинишга инқилоб этади. Аҳли иймонга нисбатан вазият шудир. Ёки адоват ҳақиқати билан қалбда бўлса, унда муҳаббат хушфеъллик ва араллашмаслик, зоҳиран дўст бўлиш суратига дўнади. Бундай муносабат тажовуз этмаётган аҳли залолатга ниобатан бўлиши мумкин. Ҳа, муҳаббатнинг сабаблари Иймон, Исломийят, Жинсийят ва Инсонийят каби нуроний кучли занжирлар ва маънавий қалъалардир. Адоватнинг сабаблари аҳли иймонга қарши кичик тошчалар каби бир қисм хусусий сабаблардир. Шундай экан, бир мусулмонга ҳақиқий адоват этиш муҳаббатнинг тоғ каби сабабларини менсимасликдек бир хатодир.


Аудио мавжуд эмас