§ Биринчи нуқта. Инсон имон нури ила аълойи ъиллиййинга чиқади - Жаннатга лойиқ бир қиймат олади. Ва куфр зулмати ила асфали софилинга тушади - Жаҳаннамга аҳл бўладиган бир вазиятга киради. Чунки имон инсонни Сониъи Зулжалолига боғлайди. Имон бир интисобдир. Шундай экан, инсон имон нури ила инсонда намоён бўлган Илоҳий санъат ва Раббоний исмларнинг нақшлари эътибори билан бир қиймат олади. Куфр эса ул боғлиқликни кесади. Ундай кесилиш натижасида Раббоний санъат яширинади. Қиймати ҳам фақатгина модда эътиборичалик бўлади. Модда эса, ҳам фониқ, ҳам зоила, ҳам муваққат бир ҳайвоний ҳаётдан иборат бўдгани учун қиймати ҳам йўқ ҳукмидадир.
Бу сирни бир мисол ила баён этамиз.
Масалан, шундай бўладики, инсонларнинг санъатлари ичида модданинг қиймати билан санъатнинг қиймати айри-айридир. Баъзан иккисининг қиймати баробар, баъзан модда кўпроқ қийматли, баъзан учрайдики, беш тийинлик темир каби бир моддада беш сўмлик санъат топилади. Айни чоқда, баъзан антиқа бўлган бир санъат бир милёнлик қийматни олгани ҳолда, моддаси беш тийинга ҳам арзимайди.