Антиқачиларнинг ёйма бозорига борилса, мана шундай антиқа бир санъатни ҳариқапеша ва жуда эски ҳунарманд санъаткорига боғлаб туриб, у санъаткорни ёд этмоқ билан ва унинг санъати ила номи машҳур қилинса, бир милёнлик нархга сотилади.
Агар йирик уста темирчиларнинг ёйма бозорига борилса, беш тийинлик бир темир баҳосида ҳам олиниши мумкин.
Хуллас, инсон Жаноби Ҳақнинг шундай антиқа бир санъатидир. Ва энг нозик ва нозанин бир мўъжизаи қудратидирки, инсонни бутун исмларининг жилвасига мазҳар ва нақшларига мадор қилиб ва коинотга бир кичик мисол суратида яратгандир.
Агар унинг ичига имон нури кирса, устидаги бутун маъноли нақшлар ул нур ила ўқилур. Ул мўъмин уни шуур ила ўқир. Ва ул интисоб ила ўқитади. Яъни, "Сониъи Зулжалолнинг маснуъиман, махлуқиман, раҳмат ва карамига мазҳарман", каби маънолар билан инсондаги Раббоний санъат намоён бўлади. Демак? Сониъига интисоб этмоқдан иборат бўлган имон инсодаги бутун санъат асарларини изҳор этади.