ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 6
(1-96)

Бу мудҳиш бир зулумотга қарши хира ёнадиган бир чўнтак чироғим бор эди. Ундан фойдаландим. Ярим-ёрти ёруғида боқдим.

Менга жуда мудҳиш бир вазият кўринди. Ҳаттоки, ёнимдаги кўприкнинг бошида ва атрофида шундай мудҳиш аждарҳолар, арслонлар, йиртқичлар кўриндики, кошки бу чироғим бўлмаса эди, бундай даҳшатларни кўрмасайдим, дедим. У чироқни қай тарафга тутсам, шундай даҳшатлар кўрдим. "Эй воҳ! Бу чироқ бошимга балодир", дедим. Унга жаҳл қилдим. Ва уни ерга урдим, синдирдим. У синган заҳоти, гўё дунёни чароғон этган улкан электр лампасининг тугмасига тегиб кетганимдек, бирдан у зулумот тарқалди. Ҳар тараф у лампанинг нурига тўлди. Ҳар нарсанинг ҳақиқатини кўрсатди. Боқдимки, у кўрган кўпригим ғоят мунтазам жойда текисликдаги бир кенг йўлдир. Ҳа, ўнг тарафимдаги кўрган буюк мозорим эса, бошдан-охиригача гўзал, яшил боғчалар ила нуроний инсонларнинг тахти раёсатидаги ибодат ва хизмат ва суҳбат ва зикр мажлислари эканини фарқладим. Ва сўл тарафимдаги тўфонли, дағдағали деб гумон қилган чўққилар эса, зийнатли, севимли, жозибадор бўлган тоғларнинг орқаларида азим бир зиёфатгоҳ, гўзал бир сайргоҳ, юксак бир нузҳатгоҳ бор эканини хаёлан кўрдим.

Аудио мавжуд эмас