ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 5
(1-96)

§ Иккинчи нуқта. Имон шундай бир нурки, у инсонни чароғон этади, устига битилган бутун Самадоний мактубларни ўқиттиради. Шунингдек, коинотни ҳам чароғон этади. Мозий ва келажак замонни зулумотдан қутқаради. Бу сирни бир пайтлар

Ояти каримасининг бир сирига доир кўрганим воқеадаги тамсил ила баён этаман:

Бир ҳаёлий воқеада кўрдимки, бир-бирига қараган икки юксак тоғ бор... Унинг устига даҳшатли бир кўприк қурилган. Кўприкнинг тагида жуда чуқур бир жарлик... мен у кўприкнинг устидаман. Дунёнршг ҳам ҳар тарафи қоронғулик, зимистон бир зулумот истило этган. Мен ўнг тарафимга боқдим: ниҳоясиз бир зулумот ичра бир буюк мозорни кўрдим (яъни, хаёл этдим). Сўл тарафимга боқдим: мудҳиш зулумот тўлқинлари ичра азим тўфонлар, дагдагалар, балои офатлар тайёрлаб қўйилганини кўраётгандай бўлдим. Кўприкнинг тагига боқдим: ғоятда чуқур бир жарлик кўряпман, дея гумон қилдим.

Аудио мавжуд эмас