Инсоннинг қиймати ул Раббоний санъатга кўра бўлади. Ва бу эса оинаи Самадоний эътибори биландир. Бу ҳолда аҳамиятсиз бўлган инсон шу боис бутун махлуқот узра бир илоҳий мухотаб ва Жаннатга лойиқ бир меҳмони Раббоний бўлур.
Агар интисобни кесишдан иборат бўлган куфр инсоннинг ичига кирса, у вақт бутун ул маънодор илоҳий исмларнинг нақшлари қоронғуликка тушади, ўқилмайди. Зеро, Сониъ унутилса, Сониъга мутаважжиҳ бўлган маънавий жиҳатлар ҳам тушунилмайди. Гўё оёқ осмондан бўлади. Ул маъноли олий санъатларнинг ва маънавий олий нақшларнинг кўпи яширинади. Боқий қолган ва кўз билан кўринган бир қисми эса, тубан сабабларга ва табиатга ва тасодифга боғланиб, ниҳоят қийматини йўқотади. Порлоқ олмос каби бўлган ҳар бири биттадан хира шишага айланадилар. Аҳамияти фақат моддаи ҳайвонийяга қарайди. Модданинг ғояси ва меваси эса, айтганимиздек, қисқача бир умрда ҳайвонотнинг энг ожизи ва энг муҳтожи ва энг қайгулиси сифатида фақат жузъий бир ҳаёт кечирмоқдан иборат бўлиб қолади. Сўнгра бузилиб кетади. Мана, куфр шундай бир инсоний моҳиятни йиқитади, олмосни кўмирга айлантиради.