ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 36
(1-96)

Дунёвий ҳаёт лаззатини тотиш ва ҳайвоний ҳаёт кечириши борасида эса юз даража пастга қулайди. Чунки ҳар кўрган лаззатида мингларча алам изи бордир. Утмиш замоннинг аламлари ва келажак замоннинг қўрқувлари ва ҳар бир лаззатнинг завол бўлиб кстиши алами унинг завқларини бузади ва лаззатида бир из қолдиради. Лекин ҳайвон бундай эмас. Аламсиз бир лаззат олади. Ғам-ғуссасиз На ўшиш замоннинг аламлари уни инжитади, на келажак замоннинг қўрқувлари уни ҳуркитади. Роҳат ила яшайди, ётади, Холиқига шукр қилади.

Демак, Аҳсани Тақвим суратида яратилган инсон бутун фикри ила дунёвий ҳаётга шўнгиса, ўзи ақли ҳайвондан юз даража юксак бўлгани ҳолда, чумчуқдек бир ҳайвондан ҳам юз даража пастга тушади. Бошқа бир жойда бир мисол билан бу ҳақиқатни баён этган эдим. Муносабат келди, яна у мисолни такрор этаман. Яъни:Бир одам бир хизматкорига ўн олтин бериб, "Махсус бир газмолдан бир дона кўйлак тиктир", дея амр этади.

Аудио мавжуд эмас